platina.uz

Божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Ғайрат Носиров аввал "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Жамият
11 февраль, 21:14
Божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Божхона қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди.

Президентнинг 2025 йил 11 февралдаги тегишли қарори билан божхона хизмати полковниги Носиров Ғайрат Фарҳодович Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Ғ.Насиров "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

Шу кунга қадар Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Илхом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+