platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида километрлаб навбат ҳосил бўлганига изоҳ берилди

Транзит юкларнинг ошиши Қозоғистоннинг Хитой билан чегарадаги "Хоргос" ўтказиш пункти кеча-ю кундуз, яъни 24 соатлик иш режимига ўтказилгани билан боғлиқ.
Бунинг натижасида Хитойдан товарларни олиб кириш жараёнлари сезиларли равишда жадаллашган.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида километрлаб навбат ҳосил бўлганига изоҳ берилди

Қозоғистоннинг "Б. Қонисбаева" (Ўзбекистон томонидаги "Яллама" йўналиши) назорат пункти олдида 90 дан ортиқ фуралар навбати 40 километргача чўзилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Давлат божхона қўмитаси мазкур вазиятга изоҳ берди.

Аслида ушбу видео бир неча кун аввал Интернетнинг қозоқ сигментида тарқалган. Айни дақиқаларда иккала давлат чегара ўтказиш пунктлари одатий режимда ишламоқда.

Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти Ўзбенкистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларида юк машиналари навбати юзасидан ҳар 24 соатда маълумотларни жамоатчиликка эълон қилиб бормоқда.
Унга кўра, 20 ноябрь куни соат 9.00 ҳолатида "Б.Қонисбоев" автомобиль ўтказиш пунктида 100 та юк машинаси навбатда тургани билдирилган.

Мазкур пост ва унга туташ Ўзбекистоннинг “Яллама” чегара божхона пости орқали суткасига 1,5 мингдан зиёд юк автотранспорт воситаси ҳаракатланаётганини инобатга олсак, бу нормал ҳолат ҳисобланади.

Умуман олганда, жорий йилда Ўзбекистон-Қозоғистон чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситалари сони кутилганидан ҳам ошиб кетди.

2021 йилда иккала давлат чегара-божхона постлари орқали суткасига 1165 та юк машинаси ҳаракатланган бўлса, 2026 йил ноябрь ойига келиб бу рақам суткасига 3130 та юк автотранспорт воситасини ташкил қилмоқда. Ўсиш 2.7 баробар.

Таъкидлаш жоизки, видеотасвирларда акс этган юк автотранспорт воситаларининг асосий қисмини иккала давлат ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланувчи юклар ташкил қилади.

Транзит юкларнинг ошиши эса Қозоғистоннинг Хитой билан чегарадаги "Хоргос" ўтказиш пункти кеча-ю кундуз, яъни 24 соатлик иш режимига ўтказилгани билан боғлиқ.

Бунинг натижасида Хитойдан товарларни олиб кириш жараёнлари сезиларли равишда жадаллашган, Хусусан, Ўзбекистон орқали қўшни Туркманистон, Тожикистон ва бошқа давлатларга транзит тартибида ташилаётган товарлар ҳажми ошган.

Бундан ташқари, геосиёсий ва иқтисодий вазият, шунингдек, бошқа анъанавий савдо-логистика йўналишларида юзага келган чекловлар натижасида халқаро логистика занжирларида қайта йўналтириш жараёнлари кузатилмоқда, дейилади божхона хабарида.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid