platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Божхона декларациясини тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Нотижорат мақсадда олиб кираётган шахс темир йўл, дарё ва автомобиль пунктлари орқали 2 кундан кам, аэропорт орқали 3 кундан кам бўлса ёки бир ой ичида хорижда 3 ва ундан ортиқ марта бўлса, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди. 

Божхона декларациясини тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Нималар ўзгарди?

Электрон декларация хавф даражаси паст деб баҳоланса, божхона ходимисиз автоматик расмийлаштирилади.

Божсиз олиб кириш:

• халқаро аэропортлар орқали – 1000 $

• темир йўл ва дарё орқали – 500 $

• автомобиль (пиёда) пункти орқали – 300 $

• алкоголь – 2 литр

• сигарета – 200 дона, сигара – 5 дона, тамаки – 100 гр

• атир – 3 дона (ҳар бири 300 мл дан ошмаган)

• БФҚ – 10 хил номда (жами 3 кг гача)

Нотижорат мақсадда олиб кираётган шахс темир йўл, дарё ва автомобиль пунктлари орқали 2 кундан кам, аэропорт орқали 3 кундан кам бўлса ёки бир ой ичида хорижда 3 ва ундан ортиқ марта бўлса, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

Декларациясиз олиб чиқиш:

• пул – 5000 $ гача

• гуруч – 3 кг, нон-булка – 5 кг

• гўшт маҳсулотлари – 2 кг, шакар – 2 кг, ўсимлик мойи – 2 кг

• мева-сабзавот – 40 кг гача

• заргарлик буюмлари – 65 гр олтин ва 200 гр кумуш.

Нақд миллий ва хорижий валютада 100 млн сўм эквивалентидан ортиқ маблағни олиб чиқиш мумкин эмас.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid