platina.uz
Жамият

Тошкент аэропортида "Iphone 18"ни яширинча олиб ўтаётганлар қўлга тушди

Божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур мобил қурилмаларнинг жами қиймати 227 млн сўмни ташкил қилган. 

Тошкент аэропортида "Iphone 18"ни яширинча олиб ўтаётганлар қўлга тушди

Пойтахт аэропортида "Iphone 18" ни яширинча олиб киришга уринишлар фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга ўз эҳтиёжлари учун 2 донагача мобил қурилмаларни олиб киришларига рухсат этилади.

Бунда мобил қурилмаларнинг қиймати жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ошса, ошган қисмига товарнинг 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Энг муҳими, жисмоний шахслар томонидан четдан олиб кирилаётган мобил қурилмалар албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатилиши шарт. Чунки, айни шу декларация кейинчалик мобил қурилмани UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказишда асос бўлиб хизмат қилади.

Тошкент аэропортида "Iphone 18"ни яширинча олиб ўтаётганлар қўлга тушди

“Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан 20-22 сентябрь кунлари давомида Дубайдан учиб келган 3 нафар йўловчилар 8 дона янги “Iphone 18” ҳамда 6 дона “Iphone 17” русумидаги замонавий смартфонларни яширинча олиб киришга уринишган.

Божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур мобил қурилмаларнинг жами қиймати 227 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Рақамларга кўра, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан йил бошидан буён қиймати 7,8 млрд сўмлик 162 дона мобил қурилмаларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid