platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

“Ғишткўприк” чегара пости қачон очилиши маълум бўлди

Чегара божхона пости 2025 йил 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилганди. Бироқ очилиш санаси бир неча бор кейинга қолдирилган. 

“Ғишткўприк” чегара пости қачон очилиши маълум бўлди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерали Туғжанов “Ғишткўприк” (Жибек жоли) ўтказиш пункти 2026 йил 25 ноябрдан ишга туширилишини маълум қилди.

Бу ҳақда “Дарё” нашри элчихонадаги манбаси хабар берди.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Ғишткўприк” чегара божхона пости 2025 йил 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилганди. Бироқ очилиш санаси бир неча бор кейинга қолдирилган. Аслида пост таъмири 2022 йилдан бери давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, 2025 йилда бу кўрсаткич қарийб 5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг дастлабки икки ойида 900 миллион долларга етиб, 41 фоизлик ўсиш қайд этилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid