platina.uz

Аҳолига кўрсатилмаган хизмат учун 18 млрд сўмдан ошиқ қарздорлик ёзилгани маълум бўлди

Ҳолат маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ. 

Жамият
11 февраль, 10:15
Аҳолига кўрсатилмаган хизмат учун 18 млрд сўмдан ошиқ қарздорлик ёзилгани маълум бўлди

Истеъмолчиларга белгиланган 18 млрд сўмдан ошиқ қарздорлик бекор қилинади.

Рақобат қўмитаси томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда фаолият олиб борувчи “NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУКларнинг 2024 йилнинг I-ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан вилоятнинг 10 та ҳудудида жойлашган МФЙдаги 1,1 млндан ортиқ истеъмолчиларга 18 млрд сўмдан ортиқ кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланганлиги ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (“NAMANGAN MUSAFFO IQLIM” МЧЖ ва “TOZA HUDUD” ДУК) нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, ортиқча ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди, дейилади Рақобат қўмитаси хабарида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+