platina.uz

Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси ушланди

У бошқарган машина салонидан 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилган. 

Жамият
7 февраль, 15:00
Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси ушланди

Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси дори савдоси устида қўлга олинди.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди.

Ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+