platina.uz

Исроил Ғазо аҳолисини ҳудуддан чиқариб юбориш учун режа тузишни бошлади

Аввал АҚШ президенти Доналд Трамп фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариб юбориш режаси ҳақида гапирган ва танқидга учраган. 

Жаҳон
6 февраль, 16:12
Исроил Ғазо аҳолисини ҳудуддан чиқариб юбориш учун режа тузишни бошлади

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац мудофаа кучларига анклавни тарк этмоқчи бўлган Ғазо аҳолисига ҳеч қандай тўсиқларсиз чиқиб кетиш имконини берувчи режани ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда The Jerusalim Post хабар берди.

"Режа чегарадан ўтиш жойлари орқали чиқиш вариантларини, шунингдек, денгиз ва ҳаво йўллари учун махсус механизмларни ўз ичига олади", — деди мудофаа вазири.

Кац, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трампнинг фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариб юбориш режасини қўллаб-қувватлади ва улар анклавни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

Кац истеҳзоли тарзда фаластинликлар кўчиб ўтиши мумкин деб ҳисоблаган давлатлар қаторида Испания, Ирландия, Норвегия ва Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш ҳақида "ёлғон айбловлар уюштирган" бошқа давлатларни номини келтирди.

Шунингдек, бу мамлакатларнинг барчаси Фаластин давлатчилигини тан олишини эслатди.

АҚШ раҳбари Доналд Трамп аввалроқ Ғазо аҳолиси Миср ва Иордания ёки бошқа мамлакатларга кўчирилиши кераклигини айтган эди. У АҚШ анклав устидан назорат ўрнатиши, "хавфли бомбалар ва бошқа қуролларни зарарсизлантириш" ва Ғазо секторини қайта қуриш ғоясини илгари сурди. Бироқ Америка президентининг бу ташаббуси дунёнинг кўплаб давлатлари раҳбарлари томонидан танқид қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+