platina.uz

Сирдарёда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" жамғармалари учун салкам 19 млрд ажратилади

 Маблағ ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун сарфланади. 

Жамият
1 февраль, 21:27
Сирдарёда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" жамғармалари учун салкам 19 млрд ажратилади

Сирдарё вилоятида икки жамғарма учун 18 млрд 900 млн сўм ажратилади.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши қарорида маълум қилинган.

Қарорга кўра, 2023 йилда вилоятда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш мақсадида 329 млрд 200 млн сўм ажратилган, бундан ичимлик суви таъминотига 53 млрд 822 млн сўм пул йўналтирилган.

2024 йилда ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун сарфланмай қолган 18 млрд 900 млн сўм "Обод қишлоқ"," Обод маҳалла" жамғармаларига ажратилади.

Пул вилоят бюджетининг 2025 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан тақдим этилади.

Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Умаров зиммасига юкланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+