АҚШда самолёт ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб, дарёга қулади
Ҳозирча қурбонлар бўйича аниқ маълумот йўқ, самолётда 60 йўловчи бўлгани айтилмоқда.

АҚШда самолёт ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб, дарёга қулади.
АҚШда Канзасдан Вашингтонга учаётган кичик самолёт Вашингтон аэропорти яқинида ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетди ва дарёга қулади, деб хабар берди Колумбия округи ёнғин ва фавқулодда вазиятлар хизмати.
Вашингтон полиция департаменти ва CNN телеканалининг хабар беришича, ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Тирик қолганлар изланмоқда.
Оқ уй ҳодисага ҳарбий вертолёт алоқадорлигини тасдиқлади.
Самолётнинг йўловчилар рўйхатига 60 киши киритилган. Бу ҳақда American Airlinesʼдаги манбага асосланиб Reuters агентлиги хабар берди.
Бомбардиер CRJ 700 самолёти одатда уч ёки тўрт кишидан иборат экипажга бўлади.