Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
У туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалаларига жавоб беради.
Жамият
28 январь, 13:41

Саттаров Давронбек Хасанбоевич Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган.
Аввалроқ вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳам тайинланган эди.