Избосканга янги ҳоким тайинланди
Туманнинг аввалги ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинган эди.
Жамият
29 декабрь 2023 йил
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига Элёрбек Каримов тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинган эди.
Элёрбек Каримов 1986 йилда шу туманда туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини (сиртқи) тамомлаган.
У туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Лавозимга тайинлангунига қадар Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.в.б лавозимида фаолият юритаётган эди.