platina.uz

Избоскан собиқ ҳокими қамоққа олинди

Унинг даврида ишлаган деярли барча ўринбосарлар ер савдоси билан қамалган эди.

Жамият
21 декабрь 2023 йил
Избоскан собиқ ҳокими қамоққа олинди

Андижон вилояти Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди.

Platina.uz манбаси берган маълумотга кўра, Андижон шаҳар суди бугун, 21 декабр куни ажрим чиқарган.

Маълумотларга кўра, у ноқонуний қарорлар билан ер майдонлари талон-торож қилинишига йўл қўйган. Унинг даврида ишлаган деярли барча ўринбосарлар ер савдоси билан қамалган эди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни ўтказилган халқ депутатлари кенгашида Избоскан ҳокими Серобиддин Исмоилов ишдан олинган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+