platina.uz

Хитойдаги бозорда портлаш юз берди

Ҳозирча уч киши ўлгани маълум, ўттиздан ошиқ киши жароҳатланган. 

Жамият
27 январь, 9:58
Хитойдаги бозорда портлаш юз берди

Хитойнинг Ляонин провинциясидаги Шенян шаҳридаги бозорда портлаш рўй берди. Оқибатда камида уч киши ҳалок бўлди.

Фожиа Шенян Дадонг озиқ-овқат бозори марказида юз берди. Портловчи қурилма оломон ичида ҳаракатга келган.

Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Маҳаллий ҳукумат фавқулодда вазиятнинг турли версияларини, жумладан, скутер аккумуляторининг портлаши ва газ портлашини кўриб чиқмоқда. Бир қатор оммавий ахборот воситалари ҳодисани теракт сифатида баҳоламоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+