Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича асосий ҳужжатни тайёрлашга киришди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева жараён ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича асосий ҳужжатни тайёрлашга киришди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ёзди.
"Ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор", дейди Мирзиёева.
Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди.
" Тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз. Бу мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим", дея таъкидлайди президент ёрдамчиси.