Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари кучли совуқда қолиб кетди
Улар тушган Шимкент-Самара автобусида Россия ва Тожикистон фуқаролари ҳам бўлган. Қозоғистон томони уларга ёрдам кўрсатди.
Қозоғистонда Тожикистон, Ўзбекистон ва Россиянинг 82 нафар фуқароси кучли совуқдан қутқарилди.
Улар орасида уч нафар бола ҳам бор, деб хабар берди Astana TV телеканали.
Улар Самара-Шимкент йўналишидаги автобусда ҳаракатланаётган бўлган.
Бироқ автобус Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида йўлда бузилиб қолган, ҳозирда ушбу кучли совуқ ва қор бўронлари кузатилмоқда.
Ҳайдовчи қутқарувчилардан ёрдам сўраган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган 82 нафар йўловчи, жумладан, 3 нафар бола Қурилис қишлоғидаги иссиқлик пунктига эвакуация қилинди.
“Хорижий фуқаролар қозоғистонлик қутқарувчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришди”, — дея хабар берди Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Декабр охирида ҳам ўзбекистонликлар тушган автобус совуқда бузилиб қолганди.