platina.uz

Лос-Анжелесда яна йирик ёнғинлар бошланди

50 мингдан ортиқ одам эвакуация бўйича буйруқ ва огоҳлантириш олган. 

Жаҳон
23 январь, 9:55
Лос-Анжелесда яна йирик ёнғинлар бошланди

Лос-Анжелес шимолида бошланган янги ўрмон ёнғинлари 20 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаб олди.

50 мингдан ортиқ одам эвакуация бўйича буйруқ ва огоҳлантириш олди, дея хабар беради AP.

Ёнғин 22 январ куни эрталаб содир бўлган. Бир неча соат ичида ёнғин 39 квадрат километрни йўқ қилди ва алангаланишда давом этмоқда.

Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти комиссари Жо Тайлернинг айтишича, қутқарувчилар табиий офатни тўхтатишга ҳаракат қилишмоқда.

Лос-Анжелес округида 7 январ куни бошланган ўрмон ёнғинлари Калифорния штати тарихидаги энг йирик ёнғинлар саналади.

Метеорологларнинг фикрича, қуруқ ва шамолли об-ҳаво ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлган.

Ёнғинларнинг умумий майдони 16 минг гектардан ошди. Камида 25 киши ҳалок бўлган. Умумий зарар 300 млрд долларга яқинлашди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+