platina.uz

Янгийўлда банк бошқарувчиси собиқ ўринбосарининг қилмишлари фош этилди

У фермер хўжаликларига ажратилган имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган. 

Жамият
20 январь, 10:43
Янгийўлда банк бошқарувчиси собиқ ўринбосарининг қилмишлари фош этилди

Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судида қатор жиноятларни содир этишни айбланган банк бошқарувчиси собиқ ўринбосарига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд ҳужжати Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, Ж.Ф "А" банк Янгийўл филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. У “G’ayratjon Baraka Ziyosi” фермер хўжалигига 2023 йил ғалла етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишни мақсад қилган. У хўжалик раҳбари Х.Т билан тил бириктириб, гўёки фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномага асосан "Farovon ishonch bog’i" фермер хўжалигига 40 млн. сўм миқдоридаги маблағларни ўтказиб, "G’ayratjon Baraka Ziyosi" фермер хўжалигига ажратилган имтиёзли кредит маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, Ф.Ж ва Х.Т.лар ўзларининг ҳаракатларини такроран давом эттириб, “G’ayratjon Baraka Ziyosi” фермер хўжалигига 55,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағини ўтказиб, “Qualitative Agro Exports” МЧЖга ажратилган 55,5 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини растрата йўли билан талон-торож қилишган.

Шунингдек, Ж.Ф таниши К.Т. дан 2023 йил декабр ойида 4.200 АҚШ долларини 51.576.000 сўм қийматида ҳисоблаб олиб, “Salimxoji Ota Fayzi” ФХнинг кредит қарздорликларини сўндирмасдан, қўлга киритган 4.200 АҚШ долларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Дастлабки тергов жараёнида К.Тохировга етказилган зарар тўлиқ бартараф этилган.

Шунингдек, жиноий шериклар “Qualitative Agro Exports” МЧЖга ажратилган жами 162,5 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини растрата йўли билан талон-торож қилишган.

Суд мажлисида судланувчилар айбларига тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатма берди.

Якуний ҳукмга кўра, Ж.Ф.га ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Унинг шериги Х. Т.га жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Етказилган зарарлар қопланган.

Иш Олий суд порталидан олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+