platina.uz

Тошкент вилоятида бош ҳисобчи 1,9 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

У МЧЖларнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиб, маблағларни пластик картасига ўтказиб олган. 

Жамият
20 январь, 15:11
Тошкент вилоятида бош ҳисобчи 1,9 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро С.О. “L.A.” ва “Z.P.” МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, ушбу корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланган.

Оқибатда жами 1,9 млрд сўм маблағларини ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+