SMMга қизларни бепул ўқитишнинг 2-мавсуми бошланмоқда
Лойиҳанинг биринчи мавсумида 500 нафар қиз SMMга бепул ўқитилиб, сертификатлар топширилганди.
Жамият
18 январь, 10:29
Пойтахт ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказиладиган “Тошкент ёшларни севади” анъанавий лойиҳаси доирасида SMM йўналишига 1000 нафар қиз бепул ўқитилиши эълон қилинганди.
Шундан сўнг, лойиҳанинг биринчи мавсумида 500 нафар қиз SMMга бепул ўқитилиб, сертификатлари тантанали равишда топширилди.
Эндиликда лойиҳанинг иккинчи мавсумида кейинги 500 нафар қиз учун ўқиш имконияти очилмоқда. Бунинг учун 5 февралга қадар @smaktabbot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида SMM мактабда ўқиш учун Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган, вақтинча ишсиз қизлар танлаб олинади.