SMM курсининг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида 1000 нафар вақтинча ишсиз аёл-қиз учун мега лойиҳа амалга оширилаётгани хабар берилганди.
“Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида 1000 нафар ишсиз аёл-қиз SMM соҳасига бепул ўқитилмоқда.
Мавзуга оид: SMM орқали қанчагача даромад топиш мумкин? – Platina Podcast
16 декабрь куни пойтахтда жойлашган ёшлар марказида интенсив машғулотларнинг илк битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, дастурда ўқиш истагини билдирган 1895 нафар тингловчидан 500 нафари курсни мувафаққиятли тамомлади. Тингловчилар 25 та гуруҳда 16 та малакали менторлар томонидан SMM’нинг барча тармоқлари ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлди.
Айни пайтда битирувчилар савдо, таълим, медиа, туризм, пазандачилик каби ўнлаб йўналишлар бўйича блог юритиб, буюртмалар қабул қилишни бошлаган. СММчиларнинг катта қисми 3 млн дан 5 млн гача даромад олмоқда.
Тақдирлаш маросимида мобилография йўналиши бўйича ўтказилган “ЭНГ ЯХШИ ИЖОДИЙ ИШ” кўрик-танлови доирасида 10 та сараланган ижодий иш муаллифлари сертификат ва iPhone 16 телефони билан тантанали тақдирланди.