TASHKENT CHESS: Тошкент шаҳар ҳокими кубоги ғолиблари тақдирланди
Пойтахтда шахмат бўйича Тошкент шаҳар ҳокими кубоги мусобақалари ўтказилди. Унда 400 дан ортиқ иштирокчи қамраб олинди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли шахмат мусобақасида иштирокчилар ёш категориялари, “Chellengers” ва “Masters” турнирларида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Мусобақанинг асосий – “Masters” турнири бўйича ғолиблар:
1-ўрин: Адҳибан Баскаран – 100 миллион сўм
2-ўрин: Гараев Тимур – 50 миллион сўм
3-ўрин: Утегалиев Азамат – 25 миллион сўм
Мукофотларни шахсан пойтахт ҳокими, Ўзбекистон шахмат федерациясининг Тошкент шаҳар бўлими раиси Шавкат Умурзаков топширди.
Бундай мусобақалар нафақат шахмат ривожига хизмат қилади, балки ёш авлоднинг ақлий салоҳиятини ошириш ва шахматга бўлган қизиқишини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.