platina.uz

Самарқандда кредит маблағларини талон-торож қилган икки ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди

Улар судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. 

Жамият
18 январь, 11:03
Самарқандда кредит маблағларини талон-торож қилган икки ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди

Самарқандда бировнинг номига олинган кредит маблағларини ўзлаштириб юборган ҳоким ёрдамчиларига ҳукм ўқилди. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг очиқ суд мажлисида кўрилган. Суд ҳужжати Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, судланувчи Р.А.Самарқанд тумани "Пулимуғоб” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган. У "Агробанк” АТБ Самарқанд филиали томонидан имтиёзли кредит асосида ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилиниши лозим бўлган ихчам иссиқхона қуриш учун етказиб берилган қурилиш материалларини сохта ҳужжатлар асосида ўзлаштирган. Жумладан, сохта ҳужжатлар орқали фуқаро Б.К номига 33.000.000 сўмлик иссиқхона қуриш учун қурилиш материалларини етказиб бериш тўғрисидаги шартномани имзолаб, пулларни ишлатиб юборган.

Судланувчи К.Д Самарқанд тумани "Қорасув” МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаган. У таниши У. М билан тил бириктириб, фуқаро Г. М.нинг номига олинган кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинган ўзганинг 32.000.000 сўмлик мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Суд жараёнида барча айбланувчилар ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлди.

Якуний ҳукмга кўра, Р. А ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ҳамда 228-моддаси 1- қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ва ЖКнинг 70-моддасига биноан жазодан озод этилди.Унга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинган. Қолган икки нафар судланувчига ҳам худди шундай ҳукм қўлланилди. Иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Суд иши Олий суд порталидан олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+