platina.uz

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон бош вазирлари Фарғонада учрашди

Учрашув уч давлат чегараси туташган нуқтада ташкил этилган. 

Сиёсат
7 кун аввал, 15:28
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон бош вазирлари Фарғонада учрашди

8 январ куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтада уч мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ушбу учрашув уч мамлакат Давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини таъкидланди.

"Мазкур учрашув халқларни бирлаштирувчи уч давлат чегараси туташган ҳудудда ўтказилгани рамзий маънога эга", дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда бўлажак уч томонлама тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+