platina.uz

Россияда полицияга мигрантлар яшайдиган уйларга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилди

Улар банклардан муҳожирларнинг ҳисобварақлари, пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига ҳам эга бўладилар.

Жаҳон
3 январь, 11:10
Россияда полицияга мигрантлар яшайдиган уйларга рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилди

Россияда полициячиларга мигрантларнинг уйига рухсатсиз кириш ҳуқуқи берилади.

5 мартдан кучга кирадиган янги қонун Россия полициясига депортация буйруғи берилган муҳожирларнинг уйлари ва биноларига рухсатсиз кириш ҳуқуқини беради.

Бундан ташқари, полиция ходимлари Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар ҳокимият органларидан давлат назорати учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни, жумладан тижорат, банк, солиқ ва қонун билан ҳимояланган бошқа сирларни сўраб олиши мумкин бўлади.

Шу билан бир қаторда, чет эл фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилаётганда полиция банклардан унинг банк ҳисобварақлари, рақамлари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мобил қурилмалар ва геолокация маълумотларидан, шахсни таниб олиш тизимида ишлайдиган тўлов тизимларидан фойдаланишга ҳам рухсат берилади.

Аввалроқ Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга олиш тақиқланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+