platina.uz

Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи суткасида 1641 нафар чақалоқ туғилди

Солиштириш учун 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859  нафар чақалоқ дунёга келган. 

Жамият
2 январь, 11:50
Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи суткасида 1641 нафар чақалоқ туғилди

Янги йилнинг биринчи суткасида 1641 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859 нафар чақалоқ туғилган эди.

2025 йил 1 январ куни дунёга келган гўдакларнинг:

845 нафари қиз,

796 нафари ўғил.

Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (244 нафар) туғилди.

Шунингдек, кейинги ўринларда:

Самарқанд вилояти — 186 нафар,

Қашқадарё вилояти — 181 нафар,

Сурхондарё вилояти — 172 нафар,

Тошкент вилояти — 150 нафар,

Тошкент шаҳри — 139 нафар,

Андижон вилояти — 90 нафар,

Жиззах вилояти — 87 нафар,

Бухоро вилояти — 86 нафар,

Хоразм вилояти — 83 нафар,

Қорақалпоғистон Р. — 71 нафар,

Наманган вилояти — 65 нафар,

Сирдарё вилояти — 45 нафар,

Навоий вилояти — 42 нафар.

Дунёга келган ушбу болалар орасида 23 эгизак (жами 47 нафар бола) бор, яъни 22 таси (44 нафар бола) икки ҳомилалик, 1 таси (3 нафар бола) эса уч ҳомилалик эгизакдир.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+