Янги туғилаётган чақалоқларнинг қарийб 52 фоизи ўғил болалар экани маълум бўлди
Ўзбекистонда сўнгги тўққиз ойда 360 минг ўғил бола ва 333,9 минг қиз чақалоқ дунёга келган.
Ўзбекистонда 2024 йил январ-сентябр ойларида туғилган чақалоқларнинг қарийб 52 фоизи ўғил болалардир.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида юртимизда жами 693,9 мингта туғилиш қайд этилган.
Туғилганларнинг 51,9 фоизини ўғил болалар (360,0 минг), 48,1 фоизини эса қиз болалар (333,9 минг) ташкил этди.
Шаҳарларда туғилганлар сони — 343,4 минг (49,5 фоиз),
Қишлоқларда туғилганлар сони — 350,5 минг (50,5 фоиз) бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввал Ўзбекистонда туғилишлар сони камайгани маълум бўлганди. Тўққиз ойда 693 мингдан зиёд чақалоқ туғилган (2023 йилда бу рақам 716 мингни ташкил этган).