platina.uz

Ўзбекистонда туғилишлар сони ўтган йилга нисбатан камайди

Тўққиз ойда 693 мингдан зиёд чақалоқ туғилган (2023 йилда бу рақам 716 мингни ташкил этган). Доимий аҳоли сони жами 37,4 млн кишини ташкил этди. 

Жамият
25 октябрь, 13:42
Ўзбекистонда туғилишлар сони ўтган йилга нисбатан камайди

2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 37,4 млн кишини ташкил этган. Статистика агентлиги маълумот берди.

Шунингдек, туғилишлар сони бироз камайган.

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 555,6 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 61,7 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.

Лекин умумий туғилишлар сони 2023 йилга нисбатан камайган. 9 ой якунларига кўра, мамлакатда туғилиш 3,2 фоизга қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган. Ўтган йили шу даврда 716 885 туғилиш қайд этилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+