Ўлим ва туғилиш даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон ўлим бўйича рўйхатда 190, туғилиш бўйича эса 64-ўринда бормоқда. Украина ўлим бўйича рейтингда биринчи, туғилишда эса охирги ўринни эгаллаган. 

Жаҳон
6 кун аввал, 14:52
Ўлим ва туғилиш даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Украина дунёда ўлим даражаси энг юқори ва туғилиш даражаси энг паст бўлган давлат дея топилди. 

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг дунёдаги ўлим ва туғилиш кўрсаткичлари ҳақидаги сўнгги маълумотлари далолат беради.

Ҳисоботга кўра, Украинада ўлим даражаси ҳозирда 1000 кишига 18,6 ни ташкил этади - бу дунёдаги барча мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Ўлим даражаси бўйича иккинчи ўринда турган Литвада ўлим даражаси ҳар 1000 кишига 15,02 ўлимни ташкил этади. Сербия ҳар минг кишига 14,9 ўлим билан учинчи ўринда туради.

Қатарда ўлим даражаси энг паст бўлиб, ҳар 1000 кишига 1,4 ўлим тўғри келади.

Туғилиш даражаси бўйича Украина 1000 кишига 6 туғилиш қиймати билан охирги ўринда туради.

Франциянинг Сен-Пер ва Микелон ҳудудлари туғилиш даражаси бўйича 1000 кишига 6,4 туғилиш кўрсаткичи билан охирги иккинчи ўринни эгаллади.

Нигер 1000 кишига 46,6 туғилиш кўрсаткичи билан дунёда туғилиш даражаси бўйича етакчи бўлди.

Ўзбекистонда ўлим бўйича рейтингда 190, туғилиш бўйича эса 64-ўринда бормоқда. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+