platina.uz
Жамият

Ўзбекистон сув соҳасидаги энг катта ютуқларга эришган уч мамлакатдан бири деб эътироф этилди

Ўзбекистонда сув стресс кўрсаткичи 2017 йилдаги 169 фоиздан 2022 йилда 122 фоизгача пасайиб, 47 пунктга камайди. Хитой ва Сан-Томе ва Принсипи ҳам ўрин олган. 

Ўзбекистон сув соҳасидаги энг катта ютуқларга эришган уч мамлакатдан бири деб эътироф этилди

Айни кунларда Нью-Йорк шаҳрида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича юқори даражадаги сиёсий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистоннинг сув соҳасида сўнгги йилларда эришган натижалари халқаро ҳамжамиятга тақдим этилди.

Форумда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Тимур Бутунбаев мамлакатимизда Барқарор ривожланишнинг 6-мақсади — “Тоза сув ва санитария” йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг амалий самаралари ҳақида маъруза қилди.

Энг муҳими, UN-Water баҳолашига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон мазкур йўналишда сезиларли натижага эришган учта давлатдан бири сифатида эътироф этилди. Рўйхатдан шунингдек Хитой ва Сан-Томе ва Принсипи ҳам ўрин олган.

Бу эътироф тасодифий эмас. Сўнгги йилларда мамлакатда сув хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, соҳани рақамлаштириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича тизимли чоралар амалга оширилди.

Амалий натижалар ҳам бундан далолат беради. Хусусан, Ўзбекистонда сув стресс кўрсаткичи 2017 йилдаги 169 фоиздан 2022 йилда 122 фоизгача пасайиб, 47 пунктга камайди.

Форум иштирокчиларига Ўзбекистоннинг институционал ва ҳуқуқий ислоҳотлари, минтақавий сув дипломатияси ҳамда трансчегаравий сув ресурсларини самарали бошқариш борасидаги ташаббуслари ҳам тақдим этилди.

БМТнинг бу эътирофи Ўзбекистон сув хавфсизлигини таъминлаш ва сув ресурсларини барқарор бошқариш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро миқёсда ҳам юқори баҳоланаётганининг яна бир амалий тасдиғи бўлди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid