platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини "BB+" даражасига кўтарди

Бу мамлакатимиз тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, энди "инвестициявий" (BBB-) поғонага бир қадам қолди.

S&P Ўзбекистоннинг кредит рейтингини "BB+" даражасига кўтарди

"S&P Global Ratings" халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини "барқарор" прогноз билан "BB+" даражасига кўтарди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Бу мамлакатимиз тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, энди "инвестициявий" (BBB-) поғонага бир қадам қолди.

"​Бу ютуқ тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ҳамда Президентимизнинг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самарасидир. Ижобий натижаларимизни тақдим этиш борасида ишчи гуруҳимизнинг тезкор ва очиқ таҳлилий мулоқотлари "S&P" томонидан алоҳида эътироф этилди.

​Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз", дея ёзади Мирзиёева.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid