platina.uz

Ўзбекистонда туғилишлар сони камая бошлади

Бундан ташқари, аҳолининг табиий кўпайиши ҳам 1,8 фоизга пасайган. 

Жамият
29 апрель, 9:37
Ўзбекистонда туғилишлар сони камая бошлади

Ўзбекистонда туғилиш даражаси аста-секин пасаймоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, янги туғилган чақалоқлар сони 205 713 нафарни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кам.

Шу билан бирга, ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. 2024 йил бошидан буён бу кўрсаткич 3,1 фоизга ошди.

Аҳолининг табиий ўсиши ҳам 1,8 фоизга камайиб, 165 минг 516 нафарни ташкил қилди.

2024 йил 22 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони илк бор 37 миллион кишидан ошгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Уларнинг 18,6 миллиондан ортиғи эркаклар, 18,34 миллиондан ортиғи аёллардир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+