platina.uz

Чирчиқ ва Ангренда икки ишчи бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди

Чирчиқда ишчи шифтга гипсакартон ўрнатиш учун монтаж қилиш жараёнида баландликдан йиқилиб вафот этган.

Жамият
20 апрель, 16:42
Чирчиқ ва Ангренда икки ишчи бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида икки ишчи фаолияти вақтида бахтсиз ҳодиса қурбонига айланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят Камбағалаллик ва бандлик бошқармаси эълон қилган буйруқда маълум қилинган.

Биринчи буйруққа кўра, Чирчиқ давлат педагогика университети 4-сонли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ишларида ишлаган 01.05.1984 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш. шифтга гипсакартон ўрнатиш учун профил монтаж қилиш жараёнида баландликдан йиқилиши натижасида вафот этган.

Ангрендаги корхонанинг кесиш бўлимида оператор лавозимида ишлаган 01.06.1994 йилда туғилган ишчи М.А. эса газаблокларни тозалаш ускунаси олдида чиқиндиларни тозалаётган вақтида паддон ва кран кўтарувчи ускуна орасига қисилиб қолиши натижасида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Бошқарма эълон қилган ҳужжатларга кўра, ҳодисалар юзасидан комиссия тузилиб, текшириш ишлари олиб борилмоқда. Аниқланган маълумотлар тегишли ташкилотларга тақдим этилади.

Таъкидлаш керакки, март ойида ҳам вилоятда икки ишчи қурбон бўлгани маълум қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+