platina.uz

Тошкент вилоятида икки ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Ҳар иккала ҳолат юзасидан комиссия тузилиб,  ҳодиса сабаблари текширилмоқда. 

Жамият
15 март, 15:21
Тошкент вилоятида икки ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Тошкент вилоятида икки нафар ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Бандлик ва Камбағалликни қисқартириш бошқармаси буйруғида маълум қилинди.

Жумладан, 2024 йил 10 январда С. Котов заводни ўчирмасдан грохотни текшириш учун тепага чиқиб кетган. У қайтавермагач, шериги Р. Череповский вазиятни билгани борган ва уни грохот ёнида ётган ҳолда топган. Ишчи 4-шифохонада олган жароҳатлари сабаб вафот этган.

Шунингдек, 2024 йил февралида А. Худайбергенов ғишт заводи лентасига йиқилиб тушиши оқибатида оғир тан жароҳати олган ва вафот этган.

Тошкент вилояти Бандлик ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси хабарига кўра, ҳар иккала ҳолат юзасидан комиссия тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Ангрендаги заводда икки ишчи томдан қулаб вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+