platina.uz
Жамият

Айрим корхоналарда ишчилар фарзандининг контракти тўлаб берилади

Камида минг нафар ишчиси бўлган корхоналарнинг ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда иш жойига олиб келиш ва олиб кетишдаги транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. Иш ўринлари сони мингга яқинлашаётган корхоналар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилади.

Айрим корхоналарда ишчилар фарзандининг контракти тўлаб берилади

Президент ўтказган йиғилишда кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун янги рағбатлантириш чоралари белгиланди.

Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарнинг ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда иш жойига олиб келиш ва олиб кетишдаги транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

Бундай корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади.

Иш ўринлари сони 1 мингга яқинлашаётган корхоналар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилади. Айни йўналишда Андижоннинг ўзига 20 миллион доллар берилади.

Мутасаддиларга бир ойда кўп иш ўрни яратадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid