platina.uz

Кувайтдаги ёнғинда қарийб 50 ишчи ҳалок бўлди

Қурбонларнинг 40 нафари ҳиндистонликлардир. Ҳалок бўлганлар меҳнат муҳожирлари саналади. 

Жаҳон
13 июнь, 11:11
Кувайтдаги ёнғинда қарийб 50 ишчи ҳалок бўлди

Кувайт жануби-шарқидаги Мангаф туманида ишчилар яшайдиган бинода чиққан ёнғин оқибатида камида 49 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар яраланган, дея хабар бермоқда Euronews.

Қурбонлар орасида 40 нафар Ҳиндистон фуқароси ҳам бор. Бу хабарни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлаган.

Кувайт расмийлари уй эгасини ҳибсга олиш ниятида эканликларини эълон қилиб, "мулк эгаларининг очкўзлиги бундай муаммоларга олиб келади", дея баёнот беришган.

Кувайт кўплаб соҳаларда, жумладан, қурилиш ва нефт қазиб олишда чет эллик ишчиларга таянади.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, бинода 200 га яқин ишчи бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+