platina.uz
Жамият

Бу йил тўлов-контракт суммалари оширилмайди

Супер контракт нархининг ҳам пасайиши кутилмоқда.

Бу йил тўлов-контракт суммалари оширилмайди

Жорий йилда ОТМларда тўлов-контракт суммалари оширилмайди. Бу ҳақда қатор ОАВ ва блогерлар хабар бермоқда.

Мазкур маълумотни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам тасдиқлаган.

Ўтган ўқув йили учун тўлов-контрактлар миқдори борасида Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган эди.

Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, супер контракт нархининг пасайиши кутилмоқда. Абитуриентларга 6-йўналишни танлаш бўйича қаррор ҳам тез орада эълон қилиниши мумкин.

Бу нодавлат олий таълим муассасалари билан рақобатнинг таъсири натижасида юз беради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid