platina.uz

Канализация қувурини тозаламоқчи бўлган ишчи заҳарланиб вафот этди

Шунингдек,  яна бир киши ток уриши оқибатида қурбон бўлган. 

Жамият
5 февраль, 14:49
Канализация қувурини тозаламоқчи бўлган ишчи заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида канализация қувурини тозаламоқчи бўлган ишчи заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси хабарида айтилади.

Хабарга кўра, маҳаллий МЧЖда иш тақсимловчи лавозимида ишлаётган Ў. Икрамов 2024 йил 8 январ куни канализация қувурини тозалаш учун тушганда номаълум газлардан заҳарланган.

Шунингдек, 2024 йил 18 январ куни Қибрай туманидаги МЧЖ қоровули ҳам бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган. У иссиқхона томига чиққанда кучли ток уришидан вафот этган.

Бандлик бошқармаси эълон қилган ҳужжатларга кўра, ҳар иккала ҳодиса юзасидан комиссия тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Тошкент вилоятида бахтсиз ҳодиса сабаб икки киши вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+