Ўзбекистонлик Москвадаги терактда юздан ошиқ инсонни қутқарди

Ўзбекистонлик Комил Несибов теракт вақтида  80 га яқин одамни чиқиш жойига олиб борган, олов ичида қолган бир қизнинг қутқарилишига сабабчи бўлди. 

Жамият
25 март, 12:31
Ўзбекистонлик Москвадаги терактда юздан ошиқ инсонни қутқарди

Москвадаги теракт вақтида Ўзбекистон фуқароси 100 дан ортиқ одамни қутқариб қолди. Бу ҳақда Shot Телеграм канали маълумот берди. 

Официант Комил Несибов жабрланганларни тез ёрдам машиналарига олиб чиққан, 80 га яқин одамни чиқиш жойига олиб борган ва бир қизни олов ичидан тирик ҳолда чиқишига сабабчи бўлган. 

Комил Несибовнинг Shot нашрига айтишича, фожиа юз берган куни дўсти билан бирга "Крокус"да  официант бўлиб ишлаган. Ўзбекистонликнинг қаҳрамонлиги қуйидагича ҳикоя қилинади: "Навбатчилик 19:55 атрофида тугади. Улар ташқарига чиққанда қаттиқ портлаш эшитилди. Комил ва унинг дўсти қўрқиб кетишди ва энг яқин бинога югуришган. Аммо кейин улар қайтишга қарор қилди. Комил ўқдан яраланган бир неча кишини йўл четига судраб чиқди, машина тўхтатиб, оқсоқланган аёлни ўтирғизди ва концертга кеч қолганларнинг ҳаммасини тарқатиб юборди.

Бинода ҳам Комил эшикларни бузиб, одамларга қаерга қочиш кераклигини кўрсатиб берди. Ҳаммаси тутун ичида бўлганида, пастки қаватдаги коридорлардан бирида у бир гуруҳ одамларни (80 га яқин) кўрди ва уларни ташқарига чиқишга ёрдам берди". 

Шунингдек, Комил Несибов олов ичида қолиб кетган Камилла исмли қизнинг қутқарилишига сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ асли қирғизистонлик бўлган Ислом исмли ўсмир ҳам юздан ошиқ инсонни қутқаргани маълум бўлганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+