Терактда 100 дан ортиқ одамни қутқарган одам озар бўлиб чиқди
Аввал Комил Несибовни ўзбекистонлик дея маълумот беришганди.
Жаҳон
25 март, 14:05
Москвадаги Crocus City Hall концерт залида юздан ошиқ инсонни қутқарган Комил Несибов озарбайжонлик бўлиб чиқди.
Бу ҳақда хабар берган Shot Телеграм канали тегишли хабарга ўзгартириш киритган. Аввал Комил Несибов ўзбекистонлик деб маълумот берилганди.
Официант Комил Несибов жабрланганларни тез ёрдам машиналарига олиб чиққан, 80 га яқин одамни чиқиш жойига олиб борган ва бир қизни олов ичидан тирик ҳолда чиқишига сабабчи бўлганди.
Шунингдек, келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган Ислом исмли ўсмир ҳам юздан ошиқ кишини қутқарганди.