Покистоннинг Афғонистонга зарбаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

"Толибон" ҳужумни қатъий қоралаб,  суверенитетни бузиш дея баҳолади. 

Жаҳон
18 март, 15:15
Покистоннинг Афғонистонга зарбаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

"Толибон" ҳаракати Покистон Афғонистон ҳудудига иккита ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берди. Натижада саккиз киши ҳалок бўлган, улар  аёллар ва болалардир.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

"Толибон" вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид: “Соат 3:00 атрофида Покистон самолётлари Покистон билан чегарага яқин Хост ва Пактика вилоятларида тинч аҳоли уйларини бомбардимон қилди" дея баёнот берган.

Мамлакат ҳукумати матбуот котиби зарбаларни "қатъий" қоралаб, буни мамлакат суверенитетини бузиш деб атади. Покистон армияси ва ташқи ишлар вазирлиги Reuters агентлигининг изоҳ сўраб қилган мурожаатига жавоб бермади.

Зарбалар 17 март куни Покистонга уюштирилган ҳужумда етти нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин берилган.

Ҳужум Афғонистондан амалга оширилган. Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳужум учун қасос олишга ваъда берганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+