Президент порахўр прокурор ҳақида гапирди
Когон тумани прокурори 90 минг доллар билан ушланганди.
Андижонда ўтаётган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон тумани прокурори пора билан ушлангани ҳақида гапирди.
"Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушди. Мен нега буни халққа айтяпман: ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтамиз?
Уч кун олдин менга айтди. Мен индаманглар, охиригача секин боринглар, бу нарса эртага суддан қайтмаслиги керак дедим. У ноинсоф 200 минг долларни гаплашган. 91 ни олиб келяпти, наригисини ҳам олиб келасан деяпти. Уни ҳам индаманглар дедим. Секин яна учинчи куни 91 ни олиб келдида, 101 ни олиб келинглар деяпти. Ўртадаги воситачилар 10 нини олиб қоляпти. Ноинсоф прокурор 10 ни ҳам менга олиб кел деяпти.
Бош прокуроримиз шу ерда ўтирибди, Бухорога бориб ишдан олади", - деди президент.
Эслатиб ўтамиз, 13 феврал куни ДХХ ўтказган тезкор тадбирда Когон тумани прокурори 90 минг доллар билан ушланганди.