Россия байрам арафасида Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирди
Қанотли ва баллистик ракеталар билан Киев ва бошқа ҳудудларга зарба берилган.

Россия Украинага йирик ракета зарбасини берди.
Россия армияси 31 декабр куни Украинага янги йирик ракета ҳужумини бошлади.
Украина мониторинг каналлари руслар томонидан учирилган қанотли ва баллистик ракеталар, Киев ҳудудида ва бошқа жойларда портлашлар ҳақида хабар бермоқда.
Бундан ташқари, МиГ-31 самолётларидан "Кинжал" аэробаллистик ракеталари учирилгани ҳақида хабарлар бор.
Бундан ташқари, Украина ҳарбийлари ҳавода Россиянинг олтита стратегик бомбардимончи самолёти борлигини хабар қилмоқда.
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГУР) ракета қуроллари билан жиҳозланган "Магура В5" денгиз дрони тарихда биринчи марта ҳаво нишонига – Россиянинг Ми-8 вертолётига зарба бергани ҳақида хабар берди.
"Қора денгизда вақтинча босиб олинган Қримнинг Тарханкут бурни ҳудудидаги жангда Р-73 CeeDragon ракеталаридан фойдаланиш натижасида Россиянинг Ми-8 вертолёти йўқ қилинди”, — дейилади ГУР хабарида.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, яна бир рус вертолёти "жанг пайтида талофатга учраган ва аэродромига етиб бора олган".