Жанубий Кореядаги самолёт ҳалокатида 62 киши қурбон бўлди
Ҳодиса Муан аэропортида содир бўлган. Самолёт қўниш мосламасининг носоз экани айтилмоқда.
Жанубий Кореяда Boeing 737-800 йўловчи самолёти Муан аэропортига қўнаётганда қулаб тушди ва ёниб кетди.
Самолёт бортида 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Дастлаб 28 кишининг ўлими тасдиқланди, камида иккитаси тирик қолди, деб ёзади Yonhap. Сўнгра қурбонлар сони 62 кишига етгани айтилди.
Самолёт Жанубий Кореянинг Jeju Air авиакомпаниясига тегишли. Лайнер Бангкокдан қайтаётган эди. Самолёт қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, тўсиқ билан тўқнашиб кетди, бўлакларга бўлиниб кетди ва ёниб кетди. Yonhap агентлиги самолётнинг ёниб кетган қолдиқлари суратларини чоп этди.
Ўт ўчирувчилар ҳозирда ёнғинни ўчиришди. Самолёт орқа қанотида қолган одамларни қутқариш операцияси давом этмоқда, тирик қолганлар ҳам бор.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга қўниш мосламасининг носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Маҳаллий MBC телеканали самолёт учиш-қўниш йўлаги узатилмасдан қўнаётгани акс этган видеони эълон қилди.
Муан шаҳри Жанубий Кореянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Унинг аҳолиси 100 минг кишидан кам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Озарбайжон самолёти ҳалокатга учраганди.