platina.uz

Январ ойидаги эҳтимолий об-ҳаво эълон қилинди

Ойнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти.

Жамият
27 декабрь 2024 йил
Январ ойидаги эҳтимолий об-ҳаво эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати январ ойидаги эҳтимолий об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бу йил январ ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти.

Ҳаво ҳарорати январ ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.

Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 3-8даража илиқдан 3-8 даража совуққача, шимолда 10-15 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ҳарорат кечалари 10-12 даража совуққача, шимолда 17-20 даража совуққача қисқа даврга пасайиши эҳтимоли бор.

Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+