100 нафар фаластинлик Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Улар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди.
100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакувация қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев хабар берди.
Ушбу эвакувация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган.
Қиличевнинг таъкидлашича, эвакувация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади.
Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.
Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ёрдамга муҳтож фаластинликларни қабул қилишга тайёрлигини билдирганди.