Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ва Россия раҳбарларига ҳамдардлик билдирди
Қозоғистонда рўй берган авиаҳалокатда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон президенти Озарбайжон ва Россия раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Давлат раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабр куни Бакудан Грознийга учган самолёт Ақтау яқинида қулади.
Ҳозирда тирик қолганлар сони 30 нафардан ошган. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Самолёт бортида Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.