platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Президент Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этади. 

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга боради.

Президент 25-26 декабр кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Мамлакат етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

Саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid