Тошкентда 6,3 млрд сўмга яқин тендер савдолари бекор қилинди
Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 1,1 млрд сўмга яқин савдоларида рақобат бўйича қонун талаблари бузилган.
Тошкентда 6,3 млрд сўмга яқин тендер савдолари ихтиёрий бекор қилинди.
Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида қонунбузилишлари аниқланган.
Хусусан:
- “Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМнинг 1,1 млрд сўмга яқин;
- Мирзо Улуғбек туман Марказий кўптармоқли поликлиникасининг 871 млн сўмлик;
- Болалар Миллий Тиббиёт Марказининг 1,2 млрд сўмга яқин;
-“ЎЗБЕКГЕОФИЗИКА” АЖнинг 1 млрд сўмга яқин;
- “ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИЛМИЙ-АХБОРОТ МАРКАЗИ” ДУКнинг 155 млн сўмлик;
- “ЧИҚИНДИ ПОЛИГОНЛАРИНИ БОШҚАРИШ ДИРЕКЦИЯСИ” ДМнинг 2 млрд сўмлик энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлари талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилган. Иш натижаси юзасидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида буюртмачилар томонидан танлов савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинган.
Аввалроқ қўмита томонидан айрим хусусий мактабларга чора кўрилгани маълум бўлганди.