platina.uz

Тендерлар бўйича Маънавият ва маърифат маркази муносабат берди

Рақобат қўмитаси марказнинг 1,4 млрд. сўмлик савдолари бўйича иш очганди.

Жамият
24 июль, 12:14
Тендерлар бўйича Маънавият ва маърифат маркази муносабат берди

Рақобат қўмитаси Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бошланғич қиймати 1,4 млрд. сўмдан ортиқ бўлган сайтлар ва мобил иловалар ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдоларини ўрганиб чиққан эди.

Қўмита бу тендерларда “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмагани аломатлари юзасидан марказга нисбатан иш қўзғатган эди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази маълум қилишича, qadriyatim.uz, tanlov.manaviyat.uz сайти ва мобил иловасини ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдолари юзасидан Рақобат қўмитаси билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Марказ расмий муносабатида бу жараёнларда муҳим ҳисобланган барча ҳужжатларни қўмитага тўлиқ тақдим этилиши билдирилган.

"Марказ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ушбу вазиятга тезкорлик билан аниқлик киритилишини ижобий ҳолат сифатида баҳолайди. Негаки ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши, ўрганилиши фаолиятдаги шаффофлик, очиқликни таъминлашга хизмат қилади", дейилади муносабатда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+